Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020-йил 24-январдаги “Ўзбекистон Республикасида жисмоний тарбия ва оммавий спортни янада такомиллаштириш ва оммалаштириш чора-тадбирлари тўгрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида Ангор туманида "Соғлом ва баркамол оила" спорт мусобақаси ва китобхонлик беллашуви бўлиб ўтди. Ички ишлар бўлими ҳамда Маҳалла ва оилани қўллаб –қувватлаш бўлими ҳамкорлигида ташкил этилган мусобақада учинчи сектор ҳудудидаги маҳаллаларда шахмат ва шашка шунингдек, китобхонлик мусобақаларида ғолиб бўлган 38 та оила иштирок этди.
Мусобақа якунида ғолиб бўлган иштирокчиларга ташкилотчилар томонидан совғалар топширилди. Шунингдек, улар мусобақанинг вилоят босқичида иштирок этиш йўлланмасини қўлга киритдилар.
© Ангор тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024