Ангор туманининг “Хўжанқон” маҳалласида яшовчи Улдона Рўзиқулованинг яшаш шароити, ижтимоий аҳволи ўрганиб чиқилиб “Аёллар дафтари”га киритилган. У полиартрит яъни бўғимлар яллиғланиши касаллиги билан саккиз йилдан буён даволаниб келади.
-Соғлиғимни тиклашим учун “Термиз марвариди” дам олиш масканига йўлланма асосида бепул даволаниб келдим. У ерда менга керакли муолажаларни амалга оширишди. Ҳозирда соғлиғим анча яхши. Даволанишим учун имконият яратиб берилганлигидан хурсандман,- дея ўз миннатдорчилигини билдирди Улдона Рўзиқулова.
© Ангор тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024