ОЧИҚ БЮДЖЕТ ПОРТАЛИДА ОВОЗ БЕРИШ ЖАРАЁНЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, ЭНГ КЎП ОВОЗ ОЛГАН ТАКЛИФЛАР ЭЪЛОН ҚИЛИНДИ.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг openbudjet.uz расмий веб сайти орқали мавжуд маҳаллий муаммоларни бартараф этиш мақсадида туманда истиқомат қилувчилар учун аҳамиятга эга бўлган жами 70 та таклифлардан энг кўп овоз тўплаган 6 та лойиҳалар бўйича таклифлар ғолиб деб топилди.
Овоз бериш жараёнида “Очиқ бюджет” ахборот порталида учинчи босқич якунларига кўра, туман бўйича энг кўп овоз тўплаган қуйидаги таклифлар;
- Ангор туман “Зартепа” маҳалласи ички йўлларини асфальт қилиш ташаббуси учун 600 000 000 (олти юз миллион) сўм;
- Ангор туманидаги 41-сонли умумтаълим мактабини жорий таъмирлаш, қуриш ишларини олиб бориш ташаббуси учун 270 000 000 (Икки юз етмиш миллион) сўм;
- Ангор туман марказида ахборот технологиялари марказини ташкил қилиш ташаббуси учун 50 000 000 (эллик миллион) сўм;
- Ангор туманидаги “Наврўз” маҳалласи, “Мустақиллик” кўчаси яъни солиқ идораси ёнидаги кўчани асфальт қилиш ташаббуси учун 200 000 000 (Икки юз миллион) сўм;
- Ангор туманидаги кўп қаватли уй-жойларни жорий таъмирлаш ташаббуси учун 250 000 000 (Икки юз эллик миллион) сўм.
- Ангор туманидаги Педогогика коллежи биносини жорий таъмирлаш ташаббуси учун 200 000 000 (Икки юз миллион) сўм,
Ғолиб деб топилган 6 та таклиф учун туман ҳокимлиги ҳузурида ташкил қилинган фуқаролар ташаббуси жамғармаси маблағлари ҳисобидан 1 млрд 223 млн сўм ҳамда туман маҳаллий бюджетининг қўшимча маблағлари ҳисобидан 73 млн. сўм маблағ ажратилди.