1-июнь “Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни" муносабати билан Ангор туманидаги “Дўстлик” маданият ва истироҳат боғида “Болаларга беринг дунёни” шиори остида тадбир ташкил этилди. Тадбир давомида туман мадният бўлими ходимлари томонидан байрам концерти намойиш этилди. Шунингдек, 9-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактабининг ҳисобот концерти томошабинлар томонидан юқори кайфиятда қарши олинди. Байрам тадбири давом этмоқда.
© Ангор тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024