Ангор туманининг "Илғор" маҳалла фуқаролар йиғинида янги мактабгача таълим ташкилоти фойдаланишга топширилди. Мазкур 3-сонли мактабгача таълим ташкилотида болажонлар учун барча шарт-шароитлар яратиб берилган. Янги, замонавий таълим ташкилоти 120 ўринга мўлжаллаб қурилди.
Ташкилотнинг очилиш маросимида туман ҳокими Шоҳжаҳон Абдуллаев сўзга чиқиб, болажонлар учун мактабгача таълим ташкилотида яратилган шароитлар ҳақида тўхталиб ўтди. Шундан сўнг, болажонлар томонидан бадиий чиқишлар намойиш этилди.
© Ангор тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024