Бугун Ангор тумани ҳокими Қосим Мардонов ҳамда тегишли ташкилот масъуллари биргаликда янги лойиҳалар қурилиши жараёнлари билан танишди.
Дастлаб, Шарқ гули маҳалласида давлат хусусий шерикчилиги асосида барпо этилаётган Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти биносининг қурилиш жараёнлари билан танишилди.
Шундан сўнг, марказий истироҳат боғида “Ташаббусли буджет” лойиҳаси доирасида барпо этилаётган амфитеатр қурилиши жараёнларини кўздан кечирди.
Туман раҳбари масъуллар билан суҳбатлашиб, қурилиш ишларини ўз вақтида ва сифатли олиб бориш бўйича топшириқ ва кўрсатмалар берди.
© Ангор тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024