Давлатимиз томонидан миллий қадриятларимизни асраш, аждодларимиз хотирасини улуғлаш, уларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш, қабристонларни, муқаддас зиёратгоҳ ва қадамжоларни обод қилиш бўйича кўплаб ишлар амалга оширилиб келинмоқда.
Ангор туманида ҳам қабристонларни ободонлаштириш йўлида ишлар олиб бориляпти. Хусусан, тумандаги "Абдураҳмон Ибн Авф" қабристони атрофи ва йўлаклари тозаланиб, чегара деворларини қурилиш каби юмушлар бажарилмоқда.
Бугун туман ҳокими Қосим Мардонов "Абдураҳмон Ибн Авф" қабристонида бўлиб, олиб борилаётган ишларни назорат қилди.
Масъуллар билан суҳбатлашиб, ободонлаштириш ишлари бўйича ўзининг тавсия ва кўрсатмаларини берди.
© Ангор тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024