Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022-йил 11-майдаги 252-сонли қарорига мувофиқ ишсиз бўлган фуқароларнинг бандлигини таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Ҳоким ёрдамчилари тавсиялари асосида «Темир дафтар», «Аёллар дафтари» ва «Ёшлар дафтари»га киритилган ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган 31 нафар хотин-қизларга субсидия маблағлари ҳисобидан тадбиркорлик ва ўзини ўзи банд қилиш фаолиятини бошлашлари учун тикув машинкалари топширилди.
© Ангор тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024