Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Ангор тумани ҳокимлиги
Орамиздаги инсонлар

Орамизда шундан инсонлар борки, имконияти чекланган бўлса-да, ҳаётдан нолимайди. Имкон қадар меҳнат қилиб даромад топишга, яхши яшашга ҳаракат қилади.

 

Ангор туманининг Қорасув маҳалласида яшовчи Зафар Тошмуродов 20 ёшда. Онасининг ёлғиз фарзанди. Муҳаббат Нормўминова ҳамшира бўлиб ишлайди. Уларнинг айтишларига қараганда, Зафарнинг болалигидан имконияти чекланган экан.

 

Зафар Тошмуродов “Ёшлар дафтари”га киритилган. Уни қўллаб-қувватлаш мақсадида  туман ҳокимлиги томонидан енгил конструксияли дўкон қуриб берилди ва компютер хизматлари учун керакли жиҳозлар билан таъминланди.

 

-Менга кўрсатилган ёрдам учун ўз миннатдорчилигимни билдираман,-дейди Зафар. Ҳаётга қизиқишим ортди, атрофдагиларга оз бўлса-да ёрдамим тегаётганидан хурсандман. Юртимизда ёшларга яратилаётган имконият учун Президентимизга катта раҳмат.

Изоҳ қолдириш

Хизматлар

  • Ҳозир сайтда
  • 41 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс