Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Ангор тумани ҳокимлиги
Ўрганган кўнгил ўртанса қўймас.

Ишнинг ўзини эмас, кўзини билиш керак деганларидек, Эшболта (исм ўзгартирилган) енгилнинг устидан, оғирнинг остидан ўтиб, мўмай даромад олишни касб қилмоқчи бўлди —даллолликдан осони йўқ.

 Эски таниши Малик қассоблик билан шуғулланади. Уни доимий гўшт, яъни семиртирилган чорва моллари билан таъминлаб турса, пичоғи мой устида бўлиши аниқ. Таниш-билишларнинг семиртирган чорва молларини нисбатан арзонроқ нархда савдолашади-да, Маликка сотади. Аввал ҳам иши бароридан келиб, бир-икки сўмлик бўлиб олганди. Навбатдаги савдо ўхшаса, қассоб йигит нақд 36 миллион сўмни санайди. Аммо, негадир ўша куннинг келиши узоқ чўзилди. Бир-икки бор сўраб борди ҳам, қарзга топширилган гўштларнинг пулини йиғиб олгандан йўқлашини ваъда қилган Малик Россия Федератсиясига жуфтакни ростлаб қолди.

ъъЎртанчиъъ эса семиртирилган моллар билан таъминлаганлар даллолнинг эшигини қоқиб келаверишидан қулоқлар қоматга келди. Осон ишнинг буёғи қийин бўладиган бўлди. Оҳини қаерга айтишни билмай, керакли тартибот органига хабар берди. Буни қарангки, Россияда ҳам қассоб йигит ўз фирибларини қўймади шекилли, қўлга тушиб ҳибсга олингани айни муддао бўлди. Қисқа муддат ичида Россиядан Ўзбекистон Республикасига этап қилиб олиб келинди. Иш бўйича бошланган суд ишида эса айбдорлар муносиб хулоса чиқарди. Малик қарздан қутулди, Эшболта эса касбидан...

 

С.СУВОНҚУЛОВ,
вилоят Жиноят ишлари боʻйича судининг судяси

Изоҳ қолдириш

Хизматлар

  • Ҳозир сайтда
  • 34 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс