Ангор туманида мустақиллигимизнинг 31 йиллиги муносабати билан “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз!” шиори остида спорт тадбирлари ўтказилмоқда.
Туманнинг 4-сектор ҳудудига қарашли маҳаллаларда истиқомат қилиб келаётган ёшлар ўртасида спортнинг мини футбол тури бўйича мусобақа ташкил этилди. Унда 4 та маҳалла ёшлари фаол иштирок этишди.
Мусобақа якунида ғолиблар аниқланди. Биринчи ўринни Навбаҳор маҳалласи, иккинчи ўринни Чарқ гули маҳалласи ва учинчи ўринни Ўзбекистон маҳалласи ёшларидан иборат жамоалар қўлга киритишди.
© Ангор тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024