Сурхондарё вилояти ҳокими Тоʻра Боболов иштирокида туманларда "Конституциявий ислоҳотлар – ёшлар нигоҳида” шиори остида Конституциявий қонун лойиҳасининг умумхалқ муҳокамасига багʻишланган очиқ мулоқотлар оʻтказилмоқда.
Навбатдаги очиқ мулоқот Ангор туманининг Қоʻштегирмон маҳалласида боʻлиб оʻтди. Унда мутасадди ташкилот раҳбарлари, ёшлар, хотин-қизлар ва нуронийлар иштирок этди.
Тадбирда вилоят ҳокими иштирокчиларга қонун лойиҳасининг мазмун-моҳияти, киритилаётган оʻзгартиш ва қоʻшимчалар ҳақида маʼлумот бериб оʻтди. Бу сиёсий ислоҳотнинг Янги Оʻзбекистонни ривожлантиришдаги оʻрни, инсон қадрини улугʻлашдаги аҳамияти ҳақида ҳам соʻз юритди.
Шунингдек, тадбир давомида шахмат-шашка, “Заковат” интелектуал оʻйини ва “Ёш китобхон оила” коʻрик танловлари ташкил этилди. Якунда гʻолиб боʻлган иштирокчиларга совгʻалар топширилди.
© Ангор тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024