Бугун Ангор тумани ҳокимлиги мажлислар залида туман ҳокими Чоҳжаҳон Абдуллайев ҳамда битирувчи ёшлар учрашуви бўлиб ўтди.
Учрашув аввалида, юртимизда ёшларга яратилаётган имкониятлар ва ундан фойдаланиб, муваффақиятга эришаётган ёшлар ҳақида сўз юритилди. Чунингдек, ёшларнинг таклифлари ва мурожаатлари ҳоким томонидан қабул қилинди.
2021-2022-ўқув йили якунида тумандаги 45 та умумтаълим мактабида таҳсил олган 1441 нафар ўқувчи 11-синфни тамомлади.
Учрашув давомида умумтаълим мактабларини аъло баҳолар ва намунали хулқ билан тамомлаб, юқори натижаларга эришган ўқувчиларга 30 та олтин, 3 та кумуш медал топширилди.
Маълумот ўрнида айтиш керакки, 4 нафар битирувчи ангорлик ёшлар республика фан олимпиадаларида муваффақиятли иштирок этганлиги учун университетга кириш имтиҳонларисиз қабул қилинади.
© Ангор тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024