Ангор туманида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Сурхондарё вилояти филиали томонидан “Маҳаллабай” ишлаш тизимини самарали ташкил қилиш юзасидан семинар бўлиб ўтди.
Унда сектор раҳбарлари, ҳоким ўринбосарлари, сектор котиблари, ҳоким ёрдамчилари, ёшлар йетакчилари ва хотин-қизлар фаоллари иштирок этишди.
Семинарда ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар фаолияти самарадорлигини баҳолашга оид асосий индикаторлар ҳамда уларни ҳисоблаш ва баҳолаш ҳақида батафсил маълумотлар берилди.
Ташкил этилган семинар сўнгида масъуллар иштирокчилар томонидан берилган саволларга батафсил жавоб беришди.
© Ангор тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024