Бугун, 22-июн куни Ангор тумани ҳокимлигида туман ҳокими Шоҳжаҳон Абдуллаев иштирокида йиғилиш ташкил этилди.
Йиғилишда халқ таълими бўлими тасарруфидаги умумтаълим мактабларида 2021-2022-ўқув йили мобайнида олиб борилган ишлари юзасидан танқидий-таҳлилий ўрганиш натижалари муҳокама қилинди.
Жумладан, умумтаълим мактаблари томонидан ўқув тарбия жараёни, маънавий-маърифий ишлар, ўқувчиларнинг дарслик ва бадиий адабиётлар билан таъминланиши, ахборот коммуникасия технологияларидан фойдаланиши ҳамда молиявий-хўжалик фаолиятлари бўйича олиб борилган ишлар таҳлил қилинди.
Тадбир якунида, ўқув йили давомида баҳолаш мезонлари асосида юқори кўрсаткичга эришган мактаблар жамоаси муносиб тақдирланди.
© Ангор тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024