Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Ангор тумани ҳокимлиги
Сайёр қабул

Мамлакатимизда инсон манфаатлари олий қадрият даражасига кўтарилди. Бугун барча давлат идоралари фаолиятида аҳолининг мурожаатлари билан ишлаш бўйича сифат жиҳатидан мутлақо янги тизим яратилди. Жойларда ўтаётган сайёр қабуллар халқнинг дардини эшитиш, уларнинг муаммоларини ҳал этишда, шак-шубҳасиз, кутилган натижаларни бермоқда.

Шу маънода бугун Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси ташаббуси билан Ангор туманинг энг олис чекка ҳудуди Юқори Таллимарон маҳалласида вилоят адлия ва бандлик бошқармаси бошлиқлари, туман ҳокими, туман адлия бўлими, нотариуслар ва сектор раҳбарлари ҳамда бошқа тегишли ташкилот ва идоралар иштирокида сайёр қабул ташкил этилди.

Сайёр қабулда 100 нафарга яқин фуқаролар иштирок этди. Уларнинг мурожаатлари тингланиб, ижобий йечимга қаратилди. Чунингдек, фуқароларнинг ҳуқуқий соҳага оид мурожаатлари бўйича тушунтириш ишлари олиб борилди.

Изоҳ қолдириш

Хизматлар

  • Ҳозир сайтда
  • 41 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс