Ангор туманининг Улуғбек маҳалласида жойлашган 5-сон оилавий поликлиникасида вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Комил Абдивоҳидов иштирокида сайёр қабул ўтказилди.
Сайёр қабулда 80 нафар фуқаронинг соғлиғи ва тиббий хизмат кўрсатиш бўйича муаммо ва таклифлари қабул қилинди.
Қабул давомида вилоят ва туман марказидан борган шифокорлар томонидан тиббий кўрик ўтказилди.Саломатлик тадбирида нафақат Улуғбек маҳалласи, балки қўшни маҳаллалар аҳолиси ҳам тиббий кўрикдан ўтиш ва саломатликларини тиклаш учун малакали шифокорлар маслаҳатларини олиш имкониятига эга бўлдилар.
© Ангор тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024