Ангор туманида 3-босқич “Аёллар дафтари” рўйхатига 6 та тоифа буйича 2338 нафар хотин-қизлар рўйхатга олинган. Шундан 157 нафари тадбикорлик қилиш истагида бўлган хотин-қизларни ташкил этади.
Бугун “Ишга марҳамат” мономарказида кредит олиб тадбиркорлик фаолиятини бошлаш истагида бўлган хотин-қизлар учун туман АТ Халқ банки бошқарувчиси ўринбосари Р.Қобулова, Оила ва хотин-қизлар бўлими мутахассиси Ф.Турсуновалар иштирокида тарғибот тадбири бўлиб ўтди.
Унда “Тадбиркорлик нима?”, “Бизнес режа қандай ишлаб чиқилади?”, “Тадбиркорлик учун илк қадам?” мавзуларида суҳбатлар ўтказилди. Шунингдек, иштирокчиларга мавзу борасида керакли тавсия ва кўрсатмалар берилди.
© Ангор тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024