Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Ангор тумани ҳокимлиги
Янги Ўзбекистоннинг истеъдодли ёшлари

        

Жорий йилнинг 25-27-март кунлари Россия Федерациясининг Санк-Петербург шаҳрида бўлиб ўтган “Золотой феникс” халқаро кўрик танловида бир гуруҳ ўзбекистонлик ёшлар ҳам иштирок этди. Улар орасида Ангор туманидаги 9-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактабининг ўқувчиси Шукрона Абдуллазизова ҳам бор эди. У танловда фортапиано йўналиши бўйича иштирок этиб, ғолиб сифатида III даражали диплом билан тақдирланди.

Бугун, 9-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактабида “Янги Ўзбекистоннинг истеъдодли ёшлари” мавзусида тадбир ташкил этилди. Тадбир аввалида, туман ҳокими ўринбосари Оҳунжон Умаров сўзга чиқиб, юртимизда ёшлар учун яратилаётган имкониятлар ва уларнинг эришаётган ютуқлари ҳақида таъкидлаб ўтди.

Шундан сўнг, халқаро танлов ғолиби  Шукрона Абдуллазизова ҳамда унинг устози Сафар Зиёқуловга туман ҳокимлигининг фахрий ёрлиғи ҳамда совғалари тақдим этилди.

 

Изоҳ қолдириш

Хизматлар

  • Ҳозир сайтда
  • 40 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс