Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Ангор тумани ҳокимлиги
Очиқ мулоқот ўтказилди

Ангор туманида “Камбағалликни қисқартириш ва тадбиркорларга қулайликлар яратиш борасида туманда олиб борилаётган ишлар” мавзусида очиқ мулоқот ўтказилди. Унда туман ҳокимининг ўринбосари Олломурод Мамаюсупов иштирок этди.
Мулоқот давомида камбағалликни қисқартириш бўйича туманда олиб борилаётган ишлар хусусида тўхталиб ўтилди. Хусусан, турмуш шароити ва ижтимоий аҳволи оғир бўлган катламни бевосита касбга ўқитиш ва тадбиркорликка жалб қилиш, имтиёзли банк кредитларидан самарали фойдаланиш, бизнес лойиҳаларини шакллантиришда кўмаклашиш масалаларида тушунтириш ишлари олиб борилди.
Шунингдек, иштирокчиларни қизиқтирган барча саволларга жавоб берилди.

 

Изоҳ қолдириш

Хизматлар

  • Ҳозир сайтда
  • 41 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс