Ангор туманида “E-auksion.uz” электрон савдо платформасида деҳқон хўжалигига мўлжалланган ерларни ижарага олиш тартиби бўйича семинар бўлиб ўтди. Унда туман ҳокими ёрдамчилари, маҳалла фуқаролар йиғини раислари ва фуқаролар иштирок этишди. Семинар давомида деҳқон хўжалиги учун ер олиш истагида бўлган фуқароларга Давлат активларини бошқариш агентлиги Сурхондарё вилояти бошқармаси бошлиғи ўринбосари З.Ғаппаров, Электрон онлайн ауксионларни ташкил этиш маркази ДУК вакили Т.Расуловлар танловларда иштирок этиш тартиби бўйича маълумотларни бериб ўтишди.
© Ангор тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024