Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Ангор тумани ҳокимлиги
Мусобақага старт берилди

   Жорий йилнинг 15 май куни Ангор туманида “Давлат хавфсизлик хизмати Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси бошлиғи кубоги” учун “Соғлом миллат, соғлом келажак” шиори остида ўтказилаётган мини-футбол мусобақасига старт берилди. Мусобақасининг очилиш маросимида туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Шерзод Ядгаров сўзга чиқиб, мусобақа иштирокчиларига омад тилади. Шунингдек, туманимиз ёшларининг спорт билан шуғулланишлари учун яратилаётган шароитлар ҳақида тўхталиб ўтди.

 

 

Шундан сўнг, спорт мусобақалари бошланиб кетди.

  

   Маълумот ўрнида айтиш керакки, аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш ва соғлом турмуш тарзини шакллантириш  мақсадида ташкил этилган мусобақада уюшмаган, хорижий мамлакатларда ишлаб келиб, ҳозирги кунда ишсиз бўлган ёшлар иштирок этмоқда.

 

Изоҳ қолдириш

Хизматлар

  • Ҳозир сайтда
  • 40 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс