Ангор туманида “Ёшлар дафтари”га киритилган ишсиз, кам таъминланган оилалар фарзандларига ёрдам бериш ва уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида тизимли ишлар олиб борилмоқда. Сектор раҳбарларининг ташаббуси билан 72 нафар ёшларнинг тадбиркорлик фаолиятини бошлаши учун бепул замонавий маиший техникалар тарқатилди.
Жумладан, 39 нафар хотин-қизларга тикув машинаси, 5 нафарига духовка ҳамда 28 нафар йигитга пайвандлаш ва болгарка апарати берилди.
© Ангор тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024