Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Ангор тумани ҳокимлиги
Меҳнат ярмаркаси ташкил этилди

Бугун Ангор тумани ҳокимлиги ҳамда Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими ҳамкорлигида бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси ўтказилди. Ярмаркада 58 та корхона ва ташкилотлар қатнашди. Иштирокчиларга 204 та бўш иш ўринлари тавсия қилинди.

Ярмаркада туман ҳокими Қосим Мардонов иштирок этиб, фуқаролар билан суҳбатлашди. Тадбиркорлик қилиш истагида бўлган ҳамда ёшлар учун яратилаётган имкониятлар ҳамда улардан самарали фойдаланиш бўйича ўзининг тавсияларини бериб ўтди.

Меҳнат ярмаркасида 103 нафар ёшлар иштирок этди. Иштирокчиларнинг 41 нафарига корхона ва ташкилотларга ишга жойлашиш учун йўлланма берилди. Касб-ҳунар эгалламоқчи бўлган 13 нафар ёшга тумандаги “Ишга марҳамат” мономарказидаги касбга ўқитиш, қайта ўқитиш курсларига йўлланмалар берилиши таъминланди.

Изоҳ қолдириш

Хизматлар

  • Ҳозир сайтда
  • 10 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс