Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Ангор тумани ҳокимлиги
Ангор туман адлия бўлими томонидан 2023-йилнинг ўтган 9 ойи давомида тумандаги давлат органлари ва ташкилотларининг норма ижодкорлиги фаолияти ҳамда ҳуқуқни қўллаш амалиёти бўйича амалга оширилган ишлар ҳақида маълумот

Ангор туман адлия бўлими томонидан 2023-йилнинг ўтган 9 ойи давомида тумандаги давлат органлари ва ташкилотларининг норма ижодкорлиги фаолияти ҳамда ҳуқуқни қўллаш амалиёти бўйича амалга оширилган ишлар ҳақида маълумот

 

Ҳуқуқий тарғибот ва маърифатнинг ҳолати:

Туман адлия бўлими томонидан 2023-йилнинг ўтган даври мобайнида жами 329 та тарғибот тадбирлари ўтказилди.

Шундан, маҳаллий ва марказий телевидение орқали 16 маротаба, радио орқали 36 маротаба чиқишлар қилинган бўлса, газета ва журналларда 47 та турли мақола рисолалар билан чиқишлар қилинди.

Қонунчиликдаги муҳим янгиликлар аҳолига қўлай булишини таъминлаш мақсадида 395 нусхадаги плакат, буклет ва флаерлар тарқатилди, электрон оммавий ахборот воситаларида 230 тадан ортиқ тарғибот материаллари жойлаштирилди.

Шунингдек, жойларда 293 та маъруза, давра суҳбати, семинарлар ўтказилди.
93 та оғзаки ҳуқуқий тарғиботлар маҳаллаларда, 74 таси таълим муассасаларида,
7 таси меҳнат жамоаларида ҳамда 119 таси бошқа жойларда амалга оширилиб, ушбу тадбирларда 3039 нафар тингловчилар қамраб олинди.

Шунингдек, бўлимга келиб тушган (электрон шаклда) 726 та норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган рўйхат бўйича давлат органлари ва бошқа ташкилотнинг тумандаги ҳудудий бўлимларига етказилди.

Маълумки, ҳуқуқни қўллаш амалиёти ўз моҳиятига кўра қонун ҳужжатларини ижро етиш ва унинг нормаларини амалиётда қўллаш деганидир.

Шунга кўра, адлия бўлими томонидан қонунчилик ҳужжатлари ижросини бир хилда таъминлаш, нотўғри ёки зиддиятли амалиётга олиб келадиган нормаларни ўз вақтида аниқлаш ва бартараф этиш нуқтаи назаридан бир қатор ишлар амалга оширилди.

Адлия бўлими томонидан ушбу йўналиш бўйича 2023 йилнинг ўтган даврида 32 та соҳада ўрганиш амалга оширилди.

Ўтказилган ўрганиш, таҳлил ва мониторинглар давомида давлат органлари, ташкилотлари ва муассасалари фаолиятида жами 1081 та қонун бузилишлар ва ҳуқуқни қўллашда тизимли муаммолар аниқланган.

Аниқланган қонун бузилишларни бартараф этиш ва қонун бузилишига йўл қўйган шахсларга нисбатан чора кўриш юзасидан 44 та тақдимнома, ваколатли органларга 29 та маъмурий таклифлар киритилган.

Қўлланилган таъсир чоралари натижасида 28 нафар шахслар интизомий жавобгарликка тортилган ва давлат органлари ва ташкилотларининг 179 та ҳужжатлари бекор қилинган.

Соҳага оид жамоатчилик фикрини ўрганиш мақсадида 6 марта сўровнома ўтказилиб, сўровномада 578 нафар шахс иштирок этган.

2023-йилнинг ўтган даври мобайнида адлия бўлимига туман ҳокимлиги ҳамда халқ депутатлари Ангор туман кенгашидан келиб тушган 5 та норматив тусдаги қарор лойиҳаларининг барчаси ҳуқуқий экспертизадан ўтказилиб, тегишли ижобий хулосалар берилди.

Бўлимнинг давлат хизматлари маркази томонидан 2023 йилнинг ўтган даврида фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларига жами 29 098 тадан ортиқ давлат хизматлари кўрсатилиши таъминланди.

Шунингдек, бўлимнинг ФҲДЁ йўналишида ўтган давр мобайнида
2751 та туғилиш қайд этилган бўлиб, ажримлар сони 111 та ва 643 та ўлим қайд этилган. Бундан ташқари ФХДЁ бўлими томонидан фуқаролардан никохга кириш учун 765 та ариза қабул қилиниб тиббий курикдан ўтиш учун йўлланма берилиб, 759 та никох қайд этилиши таъминланди.

Бундан ташқари, туман адлия бўлими юридик хизмат кўрсатиш марказига 2023-йилнинг ўтган даврида тумандаги давлат органлари ва ташкилотларининг 16 164 та ҳужжатлари “Э-ҳуқуқшунос” электрон тизими орқали келиб тушган.

Марказ томонидан давлат органлари ва ташкилотларидан электрон тарзда келиб тушган 11396 та буйруқ лойиҳаларининг 10997 тасига ижобий хулоса берилган бўлиб, қолган 399 та буйруқ лойиҳаларида камчиликлари мавжудлиги сабабли қайтарилган.

Шунингдек, давлат органлари ва ташкилотларидан электрон тарзда келиб тушган 4768 та шартномавий муносабатларга оид ҳужжатларнинг 4548 тасига ижобий хулоса берилган бўлиб, қолган 220 та шартнома лойиҳаларида камчиликлари мавжудлиги сабабли қайтарилган.

 

Ангор тумани Адлия бўлими бошлиғи Бўлим бошлиғи                                               Ғ.Тиловқобилов

 

Изоҳ қолдириш

Хизматлар

  • Ҳозир сайтда
  • 9 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс