Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Ангор тумани ҳокимлиги
2023-йил 3-чорак давомида жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларни молиялаштиришга йўналтирилган маблағлар ҳисоботи тўғрисида

2023-йил 3-чорак давомида жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларни молиялаштиришга йўналтирилган маблағлар ҳисоботи тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021йил 13-апрелдаги “Буджет жараёнида фуқароларнинг фаолиштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5072-сонли Қарорига асосан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2021йил 22-апрелдаги КҚ-213-ИВ-сонли ва Халқ депутатлари туман Кенгашининг 2021 йил 7-июндаги “Ангор туман маҳаллий буджет маблағлари сарфланишида жамоатчилик иштирокини таъминлаш тўғрисида”ги 179/ВИ-31-сонли қарори билан тасдиқланган Низомнинг 25-27-бандлари ижросини таъминлаш мақсадида халқ депутатлари туман Кенгаши қарорқилади:
1. Халқ депутатлари туман Кенгашининг 2021-йил 7-июнда “Ангор туман маҳаллий буджет маблағлари сарфланишида жамоатчилик иштирокини таъминлаш тўғрисида”ги 179/ВИ-31-сонли қарори билан тасдиқланган Низомнинг 27-бандига асосан 2023-йил 3-чорак давомида жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларни молиялаштиришга йўналтирилган маблағлар юзасидан туман Иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғи С.Кучкаровнинг ҳисоботи маълумот учун қабул қилинсин.
2. 2023-йил 3-чорак давомида жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларни молиялаштиришга йўналтирилган маблағлар, ўтказилган ташаббусли буджет жараёни якунларига кўра ишларни амалга ошириш учун ажратилган маблағлар миқдори, яъни ташаббусли буджет натижалари бўйича маълумотлар иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.
3. Туман Иқтисодиёт ва молия бўлими (С.Кучкаров) ҳамда туман ғазначилик хизмати бўлими (Р.Бердиев) шартномаларга мувофиқ якуний маблағларни белгиланган тартибда ғолиб таклифларни молиялаштириш, натижалари бўйича маълумотларни туман ҳокимлиги ахборот хизмати (Г.Жумаева) билан биргаликда келтирилган иловаларга мувофиқ шаклларда “Очиқбуджет” ахборот портали ҳамда тумандаги ижтимоий тармоқларининг расмий веб-сайтларига жойлаштириш ва ҳар чорак якунларига кўра, кейинги чорак биринчи ойининг 25-санасига қадар жойлаштириб бориш вазифалари юклатилсин.
4. Уш бу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Халқ депутатлари туман Кенгашининг маҳаллий буджетни шакллантириш ва ижро этиш, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш ҳамда тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича доимий комиссияси раиси (Р.Кабулова) зиммасига юклатилсин.

Изоҳ қолдириш

Хизматлар

  • Ҳозир сайтда
  • 27 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс