Ангор тумани ҳокимлиги мажлислар залида «Биз коррупсияга қаршимиз!» шиори остида семинар бўлиб ўтди.
Семинарда туман ҳокими Қосим Мардонов коррупсия ва унинг оқибатлари тўғристда тўхталиб ўтди.
Шунингдек, коррупсия жиноятларининг олдини олишда фуқаролар орасида тарғибот ва тушунтириш ишларини олиб бориш бу турдаги жиноятларнинг олдини олишда алоҳида аҳамият касб этиши таъкидланди.
Семинар якунида коррупсия ва унинг оқибатлари акс тган видео роликлар намойиш этилди.
© Ангор тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024