Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Ангор тумани ҳокимлиги
Ўзбекистонлик ўқувчилар халқаро робототехника мусобақасида олтин медални қўлга киритди

«Баркамол авлод» болалар мактаблари тўгарак аъзоларининг ижодий иши халқаро экспертлар томонидан эътироф этилди.

YRC-2020 халқаро робототехника мусобақасида «Баркамол авлод» болалар мактаби тўгарак аъзолари «Чиқиндиларни саралаш» инженерлик лойиҳаси билан иштирок этиб, энг юксак унвон олтин медални қўлга киритди.

Мамлакатимиз шарафини муносиб ҳимоя қилган ўқувчилар жамоаси бугун Халқ таълими вазирлигига таклиф қилинди. Ғолибларни Халқ таълими вазирлиги номидан вазир ўринбосари Рустам Каримжонов қутлаб, уларга вазирликнинг махсус диплом ва совғаларини топширди.

IYRC (International Youth Robot Competition) халқаро робототехника мусобақаси ҳисобланиб, 2014 йилдан буён 28 давлат аъзолари иштирок этиб келмоқда.

Жорий йил халқаро мусобақа Россия давлатида ўтказилиши белгиланган эди, лекин, пандемия сабабли ушбу мусобақа онлайн тартибда ўтказилди.

Ушбу мусобақа асосан ўқувчиларнинг инженерлик қобилиятларини рўёбга чиқариш, ўқувчилар томонидан ихтиро қилинган янги замонавий технологияларини амалиётга жорий этиш орқали уларни қўллаб-қувватлашга қаратилган лойиҳа ҳисобланади.

Бу каби ютуқлар Ўзбекистонлик ёшлар учун мотивация бериш билан бир қаторда уларнинг инженерлик қобилиятларини ривожлантиришга хизмат қилади.

Ғолиб жамоа аъзолари билан танишинг:

Aмирбек Рузимакҳаммадов

Владимир Будников

Aмир Исмаилов

Ситора Исламова

Aмир Турдиматов

Aлександер Пак

Изоҳ қолдириш

Хизматлар

  • Ҳозир сайтда
  • 14 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс