Ангор тумани ҳокимлиги мажлислар залида йиғилиш бўлиб ўтди. Унда Кенгаш котибияти мудири, вилоят кенгаши депутати Сайдулла Абдураимов ҳамда туман Кенгаши ҳузуридаги “Халқпарвар” комиссияси аъзолари иштирок этди. Йиғилиш давомида Сайдулла Абдураимов уй-жойлар қуриш учун ер участкаларини ажратиш, субсидия тўланадиган фуқароларни танлаб олиш, уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган фуқаролар рўйхатини шакллантириш юзасидан жамоатчилик назоратини ўрнатиш ҳамда мазкур соҳада бюрократия, сансалорлик ва бошқа маъмурий тўсиқларнинг олдини олишда “Халқпарвар” комиссиясининг роли ҳақида тўхталди. Шунингдек, тадбирда комиссия томонидан қилиниши лозим бўлган ишлар режаси белгилаб олинди.
© Ангор тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024