Хатлов натижасида секторлар кесимида шакллантирилган рўйхатлар секторлар котиби ва Ёшлар ишлари агентлиги томонидан махсус дастурга (“ЁШЛАР ДАФТАРИ”га) киритилади.
“Ёшлар дафтари”га ёши, жинси, касбга лаёқати бўйича қуйидаги мезонлар асосида киритилади:
а) умумий ўрта таълим ҳамда олий ва ўрта махсус таълим муассасалари битирувчилари;
б) расман иш билан банд бўлмаган, ишсиз ёшлар;
в) имконияти чекланган, бироқ меҳнатга лаёқатли ишсиз ёшлар;
г) короновирус пандемияси сабабли қўлланилган карантин чоралари натижасида ўзининг иш ўрни ва даромад манбаини йўқотган фуқаролар, жумладан четдан қайтган ёш меҳнат муҳожирлари;
д) жазони ижро этиш муассасасидан озод этилган, ишсиз ёшлар;
е) муддатли ҳарбий хизматни ўтаб қайтган, бироқ иш билан банд бўлмаган ёшлар;
ё) оиланинг ўзгалар қарамоғига муҳтож кексаларга ғамхўрлик қилаётган ёшлар;
ж) оиланинг ҳақиқатда эҳтиёжманд, ночор ва моддий кўмакка муҳтожлиги.
© Ангор тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024