Давлат ветеринария хизмати ва ИИБ карантин тадбирларини ташкил этиш бўлинмаси ходимлари ҳамкорлигида Жиззах вилояти Ғаллаорол тумани худудида жойлашган “Сангзор-15” ЙПХ масканида карантин тадбири ўтказилди.
Тадбир давомида “Қарши-Тошкент” йўналиши бўйича ҳаракатланиб келаётган Қашқадарё вилояти Чироқчи туманида яшовчи фуқаро Аслиддин Абдураҳмонов бошқарувидаги “КIA BONGO” русумли автомашина тўхтатиб, текширилганда машина юкхонасида ҳеч қандай ветеринария текширувларидан ўтказилмаган 2640 кг гўшт маҳсулотлари Тошкент шаҳрига олиб кетилаётганлиги аниқланди.
Истеъмолга яроқли ёки яроқсиз эканлиги номаълум бўлган ушбу гўшт маҳсулотлари Қашқадарё вилояти Косон туманида яшовчи фуқароларга тегишли эканлиги маълум бўлди.
Ушбу гўшт маҳсулотларининг сифатини текшириш, шунингдек касаллик уйғотувчи омиллар бор-йўқлигини аниқлаш мақсадида Жиззах шаҳар худудидаги Жиззах вилоят Электр тармоқлари бошқармасига қарашли музхонага вақтинча жойлаштирилди.
Истеъмолга яроқлилик ҳолатини текшириш учун ундан наъмуналар олиниб, вилоят ветеринария лабораториясига топширилди.
Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш
Давлат қўмитаси Ахборот хизмати
© Ангор тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024