Ангор туманида фаолият юритаётган корхона ва ташкилот раҳбари ҳамда хисобчилари диққатига!
2021 йил 1-чорак якуни учун тақдим этиладиган 4-korxona(miz) shakli (чораклик) давлат статистик ҳисоботини эркин иқтисодий зона, махсус илмий-технологик зона, туристик-рекреацион зона, эркин савдо зона, махсус саноат зона, кичик саноат зона, технопарк иштирокчиси бўлган юридик шахслар, кластерлар, уларнинг алоҳида бўлинмалари (кичик тадбиркорлик субъектларини қўшган ҳолда) 2021 йилнинг 20-апрелдан кечиктирмай статистика органларига интернет орқали тақдим этишлари шарт.
Юқорида қайд этилган йиллик ҳисоботларни электрон тақдим этиш бўйича тушунтиришларни давлат статистика қўмитасининг www.stat.uz ва вилоят статистика бошқармасининг www.surxonstat.uz сайтидан ёки туман статистика бўлимидан олишларингиз мумкин.
Давлат статистика ҳисоботларини ўз вақтида тақдим этмаган ёки нотўғри тақдим этган хўжалик, корхона ва ташкилот раҳбарлари ҳамда масъул ходимларига нисбатан Ўзбекистон Республикаси “Давлат статистикаси тўғрисида”ги Қонуннинг 16-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси “Маъмурий жавобгарлик тўғрисида”ги Кодекснинг 215-моддасига асосан маъмурий жавобгарлик чоралари кўрилиши тўғрисида огоҳлантирамиз.
Ангор туман статистика бўлими
Тел: 76-31-21-258
© Ангор тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024