2021 йил 1-чорак якуни учун тақдим этиладиган 4-mehnat shakli (чораклик) давлат статистик ҳисоботини юридик шахслар ва уларнинг алоҳида бўлинмалари (кичик корхона ва микрофирмалар, хусусий уй-жой эгалари ширкатлари, жамоат бирлашмалари, ижтимоий фондлар, нодавлат муассасалар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларидан ташқари) 2021 йилнинг 6-апрелдан кечиктирмай статистика органларига интернет орқали тақдим этишлари шарт.
Юқорида қайд этилган йиллик ҳисоботларни электрон тақдим этиш бўйича тушунтиришларни давлат статистика қўмитасининг www.stat.uz ва вилоят статистика бошқармасининг www.surxonstat.uz сайтидан ёки туман статистика бўлимидан олишларингиз мумкин.
Давлат статистика ҳисоботларини ўз вақтида тақдим этмаган ёки нотўғри тақдим этган хўжалик, корхона ва ташкилот раҳбарлари ва масъул ходимларига нисбатан Ўзбекистон Республикаси “Давлат статистикаси тўғрисида”ги Қонуннинг 16-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси “Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекс”нинг
215-моддасига асосан маъмурий жавобгарлик чоралари кўрилиши тўғрисида огоҳлантирамиз.
Ангор туман статистика бўлими
Тел: 76-31-21-258
© Ангор тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024