4 фх шакли (чораклик) давлат статистика ҳисоботини фермер хўжаликлари 2023 йил 3-чорак учун 5-октябрдан кечиктирмай;
4 дх шакли (чораклик) давлат статистика ҳисоботини маҳалла фуқаролар йигʻинлари 2023 йил 3-чорак учун 5-октябрдан кечиктирмай;
Юқорида қайд этилган чораклик ҳисоботларни электрон тақдим этиш бўйича тушунтиришларни давлат статистика қўмитасининг www.stat.uz ва вилоят статистика бошқармасининг www.surxonstat.uz сайтидан ёки туман статистика бўлимидан олишларингиз мумкин.
Давлат статистика ҳисоботларини ўз вақтида тақдим этмаган ёки нотўғри тақдим этган хўжалик, корхона ва ташкилот раҳбарлари ва масъул ходимларига нисбатан Ўзбекистон Республикаси “Давлат статистикаси тўғрисида”ги Қонуннинг 16-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси “Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекс”нинг 215-моддасига асосан маъмурий жавобгарлик чоралари кўрилиши тўғрисида огоҳлантирамиз.
© Ангор тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024