Ангор туманида фаолият юритаётган умумтаълим мактаблари раҳбарлари диққатига!
2022-2023 ўқув йил бошига 1-умумтаълим шакли (йиллик ) давлат статистик ҳисоботини Халқ таълими вазирлигининг умумтаълим муассасалари;
Бошқа идораларнинг умумтаълим муассасалари, мулкчилик ва ташкилий-ҳуқуқий шаклларидан қатъий назар лицензия асосида нодавлат таълим хизматларини кўрсатувчи юридик шахслар давлат статистика органларига 2022-йилнинг 4-октябрдан кечиктирмай;
Юқорида қайд этилган йиллик ҳисоботни электрон тақдим этиш бўйича тушунтиришларни давлат статистика қўмитасининг www.стат.уз ва вилоят статистика бошқармасининг www.сурхонстат.уз сайтидан ёки туман статистика бўлимидан олишларингиз мумкин.
Давлат статистика ҳисоботларини ўз вақтида тақдим этмаган ёки нотўғри тақдим этган хўжалик, корхона ва ташкилот раҳбарлари ва масъул ходимларига нисбатан Ўзбекистон Республикаси “Давлат статистикаси тўғрисида”ги Қонуннинг 16-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси “Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекс”нинг 215-моддасига асосан маъмурий жавобгарлик чоралари кўрилиши тўғрисида огоҳлантирамиз.
Ангор туман статистика бўлими
Тел: 76-31-21-258
© Ангор тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024