Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Ангор тумани ҳокимлиги
Диққат эълон!!!
Эълонлар / 2022-07-20

 2022-йил 2-чорак якуни учун тақдим этиладиган  4-корхона(миз) шакли  (чораклик) давлат статистик ҳисоботини Эркин иқтисодий зона, махсус илмий-технологик зона, туристик-рекреатсион зона, эркин савдо зона, махсус саноат зона, кичик саноат зона, технопарк иштирокчиси бўлган юридик шахслар, кластерлар, уларнинг алоҳида бўлинмалари (кичик тадбиркорлик субъектларини қўшган ҳолда)2022-йилнинг 20-июлдан кечиктирмай статистика органларига интернет орқали тақдим этишлари шарт.

Юқорида қайд этилган йиллик ҳисоботларни электрон тақдим этиш бўйича тушунтиришларни давлат статистика қўмитасининг www.стат.уз ва вилоят статистика бошқармасининг www.сурхонстат.уз сайтидан ёки  туман статистика бўлимидан  олишингиз мумкин.

Давлат статистика ҳисоботларини ўз вақтида тақдим этмаган ёки нотўғри тақдим этган хўжалик, корхона ва ташкилот раҳбарлари ва масъул ходимларига нисбатан Ўзбекистон Республикаси “Давлат статистикаси тўғрисида”ги Қонуннинг 16-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси “Маъмурий жавобгарлик тўғрисида”ги Кодекснинг  215-моддасига асосан маъмурий жавобгарлик чоралари кўрилиши тўғрисида огоҳлантирамиз.

 

Ангор туман статистика бўлими

Тел: 76-31-21-258

Изоҳ қолдириш

Хизматлар

  • Ҳозир сайтда
  • 30 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс