Ангор туманининг “Кайран” маҳалласи учинчи сектор ҳудудида жойлашган. Маҳалланинг биноси яқинда таъмирланди ва ходимлар учун шароитлар яратилди. Маҳалла биносида кутубхона ҳам ташкил этилди. Бу ерда маҳалла аҳолиси бўш вақтларида китоблар мутолаа қилиши ва шахмат, шашка спорт турлари билан шуғулланишлари мумкин.
Бугун Сурхондарё вилояти ҳокимининг ўринбосари-маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи Абдусалом Хўжақулов Ангор туманида бўлиб, ҳудудларда амалга оширилаётган ободонлаштириш ишлари ҳамда маҳалла фуқаролар йиғини ходимлари фаолияти билан танишди.
© Ангор тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024