Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Ангор тумани ҳокимлиги
СУВ ТЕКИН ЭМАС

Сурхондарё вилоятидаги бир гуруҳ нуронийлар ва жамоат ташкилотлари вакилларининг вилоят аҳолисига МУРОЖААТИ

191846
0

Мурожаатлар жойига бориб ўрганилди

Бугун Ангор тумани ҳокими Қосим Мардонов ҳамда тегишли ташкилот раҳбарлари Қорабоғ маҳалласида бўлиб, фуқаролар билан учрашди.

265502
0

Китобхонлик ҳафталиги

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020-йил 14-декабрдаги “2020–2025-йилларда китобхонлик маданиятини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш миллий дастурини тасдиқлаш тўғрисида”ги Қарори ижросини таъминлаш мақсадида Ангор туманида “Китобхонлик ҳафталиги” ташкил этилиши белгиланган.

 

 

506832
0

Ҳокимлик ахборот хизмати

Ангор тумани ҳокимининг матбуот котиби –

ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчи

Жумаева Гавҳар Тоштемировна

 

ҲОКИМЛИК АХБОРОТ ХИЗМАТИНИНГ АСОСИЙ ХИЗМАТ ВАЗИФАЛАРИ

Туман ҳокимлиги раҳбарияти томонидан замонавий талабларга мувофиқ белгиланадиган ахборот сиёсатини шакллантириш ва амалга оширишда иштирок этади;

кенг жамоатчиликни туман ҳокимлигининг фаолияти, унинг соҳага доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари тўғрисида холисона, сифатли ва тезкор хабардор қилади;

оммавий ахборот воситалари билан ўзаро ҳамкорлик қилади, хизмат билан доимий ҳамкорликда ишлайдиган журналистлар доирасини шакллантиради, ахборот хабарларини тарқатади, оммавий тадбирларни ташкил этади;

туман ҳокимлигининг расмий веб-сайтида ахборотни тезкорлик билан жойлаштиради ва ўз вақтида янгилаб боради, Интернет тармоғидаги веб-ресурсларни, шу жумладан, ижтимоий ва мобил тармоқларни ривожлантиради;

ахборот майдони мониторингини олиб боради ва таҳлил қилади, уларга муносабат билдиришнинг турлари, усуллари ва даражаси бўйича экспертлар билан биргаликда таклифлар тайёрлайди, ОАВ, шу жумладан, Интернет тармоғида материаллар тарқатиш бўйича комплекс ишларни ташкил этади;

туман ҳокимлигининг бошқа бўлинмалари билан биргаликда миллий ва хорижий ОАВда тарқатиш учун хабар, ахборот-маълумот материаллар, шарҳлар ва ахборот-таҳлилий материаллар тайёрлайди;

туман ҳокимлиги фаолиятини хорижий ОАВда сифатли ёритиш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг хорижий мамлакатлардаги ваколатхоналарини, шунингдек, хорижий мамлакатларнинг Ўзбекистондаги дипломатик ваколатхоналарини ахборот материаллари билан таъминлайди;

идора фаолиятига нисбатан жамоатчилик фикрининг ҳолати ҳамда миллий ва хорижий ОАВ позитсиясини таҳлил қилади ва улар тўғрисида туман ҳокимига ахборот беради;

туман ҳокимлигининг фаолият соҳасига алоқадор матнли, фото, аудио ва видеоматериаллар маълумотлар банкини шакллантиради ва юритади.

 

АХБОРОТ ХИЗМАТИ ЮКЛАНГАН ВАЗИФАЛАРНИ АМАЛГА ОШИРИШ УЧУН ҚУЙИДАГИ ФУНКСИЯЛАРНИ БАЖАРАДИ:

ОАВда, шу жумладан, Интернет тармоғида ахборот эълон қилади, шунингдек, уларни расмий веб-сайтларда, ҳамма кириши мумкин бўлган хоналар ва жойларга жойлаштириш ва янгилаб боришни таъминлайди;

оммавий тадбирларни, шу жумладан, туман ҳокимлигининг раҳбарлари иштирокидаги тадбирларни ташкил этади ва ўтказади;

ОАВ ва журналистларнинг сўрови асосида уларга оғзаки, ёзма ва электрон ҳужжат шаклида ахборот тақдим этади;

қабул қилинаётган қонун ҳужжатлари, сотсиал ва ижтимоий аҳамиятга молик муҳим дастурлар ҳамда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ҳуқуқни қўллаш амалиёти ҳолати мониторингини олиб боради ва кенг жамоатчиликни хабардор қилиб боради;

Ахборот хизмати олдида турган вазифаларни самарали ҳал этиш учун зарур бўлган ахборотни туман ҳокимлигининг бошқа бўлинмалари билан ўзаро ҳамкорликда тўплайди ва уларни пухта ишлайди;

туман ҳокимлиги фаолиятига доир масалалар бўйича босма материалларни тайёрлайди ҳамда миллий ва хорижий нашрларда эълон қилади, телекўрсатувлар ва радиоэшиттиришларни ташкил этади, тегишли соҳада давлат сиёсатини амалга оширади;

туман ҳокимлиги фаолиятига доир масалалар бўйича жамоатчилик фикрини ҳамда миллий ва хорижий оммавий ахборот воситалари позициясини ўрганишга доир таҳлилий ишларни амалга оширади, туман ҳокимлиги раҳбариятига ахборот бериш учун эълон қилинган долзарб материаллар шарҳларини тайёрлайди;

туман ҳокимлиги фаолиятини энг тўлиқ ва холисона ёритиш мақсадида миллий ва хорижий ОАВ ҳамда журналистлар билан ўзаро ҳамкорликни амалга оширади;

тумант ҳокимлигининг веб-сайти ташкил этилишини ва уни замонавий даражада юритишни таъминлайди;

туман ҳокимлиги томонидан ташкил этиладиган расмий тадбирлардан теледастурлар, роликлар ва лавҳалар тайёрлашда ва уларни монтаж қилишда иштирок этади ҳамда ушбу материалларни белгиланган тартибда сақлаш учун уларнинг архивлаштирилишини таъминлайди;

туман ҳокимлиги фаолиятига доир фото, аудио ва видеоматериалларни тайёрлайди ҳамда уларни тайёрлаш жараёнида давлат ва нодавлат ОАВ билан ўзаро ҳамкорлик қилади;

туман ҳокимлигининг фаолият соҳасига алоқадор фото, аудио ва видеоматериаллар маълумотлар банки шакллантирилиши ва юритилишини таъминлайди.

Ахборот хизмати ўз ваколатлари доирасида миллий ва хорижий ахборот агентликлари ҳамда ОАВнинг туман ҳокимлиги фаолияти тўғрисидаги материалларни тайёрлашда кўмаклашиш тўғрисидаги буюртманомалари ва сўровларини кўриб чиқади.

Барчаси: 9 та
Хизматлар

  • Ҳозир сайтда
  • 10 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс