Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Ангор тумани ҳокимлиги
Боғчада танлов
Тадбирлар / 2021-04-21

Мутахассисларнинг таъкидлашича, эртаклар боланинг дунёқарашини кенгайтириб, унинг ҳаётга онгли муносабатини шакллантирар экан. Бола эртак орқали яхшилик ва ёмонлик, эзгулик ва ёвузликни бир-биридан фарқлашни ўрганади. Бу тушунча унинг психологиясида бир умрга муҳрланиб қолади. Ва бола вояга етганидан кейин эзгу ишларга одатланади. Тумандаги 5 ва 11-сонли мактабгача таълим ташкилотларида ҳам “Боғчамизни эртаклар мамлакатига айлантирамиз” кўрик танлови давомида ана шу жиҳатларга эътибор қаратилди. Тарбиячилар томонидан халқ оғзаки ижодининг ёрқин намунаси бўлмиш эртаклар оламини театрлаштирилган ҳолда болаларга жонли ижро қилиб беришди.

 

 

Ангор туманидаги мактабгача таълим ташкилотлари ўртасида ўтказилаётган “Боғчамизни эртаклар мамлакатига айлантирамиз” кўрик танлови апрель ойининг охиригача давом этади. Танлов якунида ғолиб бўлган жамоаларга эсталик совғалари топширилади.

6 изоҳ

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 6 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс