Хабарингиз бор, маҳалла ёшлари ўртасида вилоят ҳокими кубоги учун "Миллий халқ ўйинлари" мусобақаларига старт берилган эди.
Айни кунларда барча туман (шаҳар)ларда ушбу мусобақанинг туман (шаҳар) босқичи бўлиб ўтмоқда.
Ангор туманида "Елка кураши", "Арқон тортиш", "Тош кўтариш", "Армрестлинг" ҳамда қизлар ўртасида "Арқонда сакраш" мусобақалари бўлиб ўтди.
Мусобақа якунида ғолиблар ёшлар ишлари агентлиги бўлими томонидан тақдирланди.
© Ангор тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2025