Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Ангор тумани ҳокимлиги
Тарғибот тадбирлари
Тадбирлар / 2025-02-20

Ангор туманида ИИБ ЖХХ Пробация ҳисобида турган назорат остидаги шахслар хусусан, хотин-қизлар билан манзилли профилактик ишлар олиб бориш йўлга қўйилган. Уларнинг бандлигини таъминлаш ва касбга йўналтириш, қайта ҳуқуқбузарлик содир этишининг олдини олиш, жамиятга мослаштирган ҳолда соғлом турмуш тарзига қайтариш мақсадида тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда.

Туман ҳокимлиги ҳамда ИИБ ҳамкорлигида Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш марказида меҳнат ярмаркасининг ташкил этилиши ҳам айнан шу мақсадга қаратилди. Меҳнат ярмаркасида 7 нафар хотин-қизларга касб-ғунар эгаллашлари учун касбий кўникмалар марказига йўлланма берилди.

Ахборот кутубхона марказида “Китоб-қалб гавҳари” шиори остида давра суҳбати ўтказилди. Ўткир Ҳошимовнинг “Қалбингга қулоқ сол”, “Икки эшик ораси”, Саид Аҳмаднинг “Жимжитлик” каби асарларидан ҳаётий мисол келтирилиб, назорат остидагиларнинг кегусида қайта жиноят содир этмаслиги учун тушунтиришлар берилди.

Изоҳ қолдириш

Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?

  • Ҳозир сайтда
  • 3 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс