Ангор туманида "Соғлом миллат-соғлом келажак" шиори остида ўказилган Сурхондарё вилояти Давлат хавфсизлиги хизмати бошқарма бошлиғининг кубоги учун мини-футбол мусобақасининг финал босқичи бўлиб ўтди. Мусобақанинг якуний натижаларига кўра, “Таллашқон” маҳалласи жамоаси биринчи ўринни, “Деҳқониттифоқ” маҳалласи жамоаси иккинчи ўринни ва “Навбаҳор” маҳалласи жамоаси учинчи ўринни қўлга киритди. Ғолиб бўлган жамоаларга совғалар ва пул мукофотлари топширилди.
© Ангор тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024