Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Ангор тумани ҳокимлиги
Ёшлар бандлиги таъминланмоқда
Тадбирлар / 2021-05-17

    Ангор туманининг “Улуғбек” маҳалласида яшовчи Муслимбек Маҳмудов “Ёшлар дафтари”га киритилган. Унга асаларичилик йўналиши бўйича 30 млн сўм имтиёзли кредит ажратилди. Ҳозирги кунда Муслимбек 20 та қутида 40 та асалари оиласини парвариш қилмоқда.

    Юртимизда биз ёшлар учун яратилаётган имкониятлардан мен ҳам фойдаландим. Коллежни тамомлаганимга тўрт йил бўлганди ва мен ишсиз эдим. Эндиликда ўзимнинг кичик тадбиркорлигимни бошладим. Бу албатта, оиламиз даромадига қўшимча манба бўлиб хизмат қилади. Кейинчалик фаолиятимни кенгайтириш ниятидаман. Бунинг учун юртбошимизга ўз миннатдорчилигимни билдираман,-дейди Муслимбек Маҳмудов.

 

Изоҳ қолдириш

Хизматлар

  • Ҳозир сайтда
  • 7 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс