Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Ангор тумани ҳокимлиги
Ўзбекистон ёшлари-келажак пойдевори
Тадбирлар / 2021-05-11

    Ангор туманида Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан “Ўзбекистон ёшлари-келажак пойдевори” шиори остида ёшлар фестивали ўтказилди. Фестивалда 5 та муҳим ташаббус доирасида спорт мусобақалари, китоблар кўргазмалари ташкил этилди. Тадбир аввалида, туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Шерзод Ядгаров сўзга чиқиб, бугунги кунда ёшларимиз учун яратилаётган эътибор ҳамда бунинг самарасида уларнинг эришаётган ютуқлари ҳақида таъкидлаб ўтди. Шундан сўнг, спорт мусобақалари ғолиблари тақдирланди. Шунингдек, “Ёшлар дафтарига”  киритилган тумандошларимизга мотокультиватор топширилди.

Фестивалда иқтидорли санъаткорлар ижросидаги дил тортар қўшиқлар ёшларга кўтаринки кайфият бағишлади. Кечага ташриф буюрган барча олам-олам таассуротлар билан қайтди.

Изоҳ қолдириш

Хизматлар

  • Ҳозир сайтда
  • 3 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс