Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Ангор тумани ҳокимлиги
Байрам тадбирлари давом этмоқда
Тадбирлар / 2021-05-08

   Юртимизда 9-май “Хотира ва қадрлаш куни”ни муносиб нишонлаш мақсадида турли тадбирлар, учрашувлар ўтказилмоқда. Хусусан, Ангор педагогика коллежида фахрий ўқитувчилар, ўқувчилар иштирокида  “Хотира абадий-қадр муқаддас” мавзусида тадбир ўтказилди. Дастлаб, “Соғлом ҳаёт учун 1000 қадам” шиори остида марофон ўтказилди.

 

Тадбир давомида меҳнат фахрийлари билан учрашув ҳам ташкил этилди. Учрашувда нуронийлар бугунги кунлар учун шукрона айтиб, ёшларни тинчлик-осойишталик қадрига етиб яшашга даъват этдилар. Тадбир давомида коллеж ўқитувчилари ва ўқувчилари иштирокидаги байрам дастури намойиш этилди.

  Албатта, аждодлар руҳига ҳурмат халқимизнинг энг олий фазилатларидан биридир. Ўзбек халқи ватани, халқининг фаровонлиги, тинчлиги йўлида жонини фидо этган фарзандларини ҳеч қачон унутмайди.

2 изоҳ

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 2 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс