Ангор туманида Президентимиз томонидан белгиланган янги тизим доирасида аҳолининг томорқа ва ижара ерларидан самарали фойдаланиш орқали даромадларини оширишга қаратилган чора-тадбирлар асосида ишлар амалга оширилмоқда. Тарғибот тадбирларини олиб бориш мақсадида Юқори Таллимарон маҳалласида семинар ўтказилди.
Маҳаллада қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиш , хусусан, томорқадан самарали фойдаланиб келаётган аҳоли хонадонлари тажриба сифатида ўрганилди.
Семинар доирасида иштирокчилар маҳаллада “Бир маҳалла – бир маҳсулот” тамойили асосида олиб борилаётган ишларни янада ривожлантириш, шунингдек, бу тажрибани барча маҳаллалаларда жорий қилиш бўйича чора-тадбирлар режаси белгилаб олинди.
© Ангор тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2025