Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Ангор тумани ҳокимлиги
Реклама тарқатиш қоидалари ҳақида биласизми?

Бугунги кунда мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар жараёнида давлат тилининг ҳаётимиздаги ўрни ва нуфузини тобора оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Давлат тилининг нуфузи ва мавқеини оширишда кундалик ҳаётимизда  доимий кўзимиз тушиб турадиган кўча куйдаги реклама ва эълонларнинг аҳамияти жуда катта. Шу сабабли реклама ва эълонларни давлат тилида акс эттирилиши бир нечта қонунларимиз билан қатиий белгилаб қўйилган . Бироқ доимий равишда ушбу қонун ҳужжатларининг мазмун моҳиятини тушунтириш тарғибот ташвиқот ишларини олиб боришимизга қарамасдан   давлат тилимизга ва маданиятимизга хос бўлмаган чет тилидаги русча,инглизча қолаверса маъносиз сўзлар ёзилган тартибсиз реклама ва эълонларни жойлаштириш одатий ҳолга айланиб бормоқда шу сабабли яна бир бор реклама ва эълонларни жойлаштириш ҳамда тарқатишнинг қонунчилигимизда белгиланган талаблар ҳақида маълумот бериб ўтмоқчиман. Ўзбекистон Республикаси “Давлат тили ҳақида”ги қонунининг 20-моддасига кўра Лавҳалар, эълонлар, нархномалар ва бошқа кўргазмали ҳамда оғзаки ахборот матнлари давлат тилида расмийлаштирилади ва эълон қилинади ҳамда бошқа тилларда таржимаси берилиши мумкин деб белгилаб қўйилган.Шунингдек Ўзбекистон Республикаси “Реклама тўғрисида”ги Қонуннинг 6-моддасида рекламанинг тилини акс эттириш тартиби кўрсатиб ўтилган. Яъни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида реклама Ўзбекистон Республикасининг давлат тилида тарқатилади.

Реклама мазмунининг таржимаси қуйидаги талабларга риоя этган ҳолда бошқа тилларда такрор берилиши мумкин:

реклама мазмунининг бошқа тиллардаги таржимаси матни унинг Ўзбекистон Республикаси давлат тилидаги асосий маъносини бузиб кўрсатмаслиги керак;

ташқи реклама орқали жойлаштириладиган рекламанинг бошқа тиллардаги таржимаси матни Ўзбекистон Республикаси давлат тилидаги реклама матнининг пастки қисмида горизонтал ҳолда жойлаштирилиши ва умумий реклама майдонининг қирқ фоизидан ошмаслиги керак;

рекламанинг бошқа тиллардаги таржимаси матни ҳарфининг ўлчами Ўзбекистон Республикаси давлат тилидаги реклама матни ҳарфининг ўлчамидан кичик бўлиши керак; фақатгина Белгиланган тартибда рўйхатга олинган товар белгилари (хизмат кўрсатиш белгилари), босма усулда терилган бўғинли белгилар (логотиплар) асли қайси тилда бўлса, шу тилда келтирилиши мумкин деб ёзиб қўйилган.Шунингдек реклама  ахборот  эълонларни жойлаштириш тартиби ҳам қонун ва қарорлар билан белгилаб қўйилган.Тарихий шаҳарсозлик муҳити ва туманнинг мавжуд бинолари маъёрий қиёфасини сақлаб қолиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси   Вазирлар Маҳкамасининг 2020-йил 20-февралдаги Ташқи реклама бозорини тартибга солиш тўғрисидаги 104-сонли қарорининг 6-банди 4-хатбошисида йўлнинг қатнов қисмида жойлашган аҳоли турар-жой биноларининг ташқи қисмида (балкон, лоджия, дераза, эшик ва бошқа тарафига) ҳар қандай турдаги эълонларни яъни   ижарага берилади,уй сотилади, аренда,каби эълонлар жойлаштирилишига йўл қўйилмайди.Шу сабабли шахсий эълонларни ўз бинонгизнинг йўлнинг қатнов қисмига қарамаган томонига бинога хизмат кўрсатиш ширкати ёки маҳалла идораси билан келишиб белгиланган тартибда жойлаштиришингиз ёки маҳалла томонидан тайёрланган махсус эълонлар тахтасига лотин ёзувида ҳамда давлат тилида жойлаштиришингиз мумкин.Ахборот корхоналар ташкилотлар хусусий тадбиркорларнинг ахборот воситаси фаолияти соҳасини очиб берувчи давлат тили ва лотин ёзувидаги матн ҳамда манба сифатида юридик шахслар ва хусусий тадбиркорларнинг ўзлари томонидан ўзларига тегишли ахборот воситаларида тарқатиладиган ахборотдир. Ахборотни бинонинг кириш қисмида эшикни тепасига қўйиш мумкин.Шунингдек Ўзбекистон Республикаси  Вазирлар Маҳкамасининг 2024-йил 20-февралдаги Ташқи реклама бозорини тартибга солиш тўғрисидаги 104-сонли қарорининг 42-бандига асосан ахборотнинг ўлчами 2кв метрдан ошмаслиги лозим Агар ахборот ҳажми 1 кв метрдан ошса у реклама сифатида белгиланади. Бошқа фото,ва матнли маълумотлар ўзга товар белгиларининг ёки логотипларнинг мавжудлиги реклама сифатида кўрилади. Бу ҳолда реклама жойининг паспорти расмийлаштирилади ва тегишли йиғимлар ундирилади.Реклама бу ҳар қандай реклама воситаларидан фойдаланган ҳолда тарқатиладиган мазмуни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бўлган рекламадан фойдаланувчиларга қаратилган ва реклама обектига эътиборни жалб қилиш унга бўлган қизишиқни шакллантириш ёки қўллаб қувватлаш шунингдек уни бозорда бевосита ёки билвосита фойда даромад олиш мақсадида илгари суриш учун мўлжалланган махсус ахборотдир. Реклама жойининг паспорти  — Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоят ҳокимликлари томонидан бериладиган ҳужжат бўлиб, ушбу ҳужжат юридик ва жисмоний шахсларнинг ташқи реклама ва ахборот обектларини (конструксияларини) унда кўрсатилган ер участкасига, бинога ёки иншоотга мулк шаклидан қатъий назар, ўрнатиш ҳуқуқини тасдиқлайди.Реклама тўғрисидаги қонуннинг 47-моддасига асосан  Реклама тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 бараваридан 100 баравари миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. Ҳурматли Ангор тумани аҳли ҳамда туманимизда фаолият юритувчи тадбиркорлик субектлари Давлат тилининг нуфузини ошириш барчамизнинг бурчимиздир. Фаолиятларингиз давомида реклама ва эълонларни жойлаштиришда ушбу тартиб тамойилларга ва белгиланган қоидаларга тўлиқ амал қилишингизни сўраб қоламиз.

 Гулжаҳон Қурбонова

Ангор тумани ҳокимининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси

Изоҳ қолдириш

Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?

  • Ҳозир сайтда
  • 6 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс