Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Ангор тумани ҳокимлиги
Жиноятга жазо муқаррар
 
Маънавияти нуқсонли бўлган киши борки, хатти-ҳаракати оқибатини ўйламай  иш қилиб, жиноятчи, деган тамғани орттириб олади. Бугун эътиборингизга ҳавола этилаётган жиноят тафсилоти иштирокчи ҳам бир умидвор муштипар онанинг дилбанди, қариганимда суянч бўлади деган умидда улғайтирган отанинг ўғли.  
Афсуски, жиноят йўлини танлаган йигит жисмонан соғлом, тоғни урса талқон қиладиган ёшда. Бироқ, у оғирнинг устидан, енгилнинг остидан ўтишни афзал кўрган одам. 
 
Суднинг ҳукмига кўра, Азимов Ислом Турабович (исми шарифи ўзгартирилган) Термиз шаҳар, Боғзор маҳалласида яшовчи Ким Александрдан (исми шарифи ўзгартирилган)2023 йил 17 март куни                      2 дона “Айфон 14 про макс”, 1 дона “Айфон 14 про”, 2 дона “Айфон 13 про макс” телефонларини жами 59.000.000 сўмга ҳисоблаб сотиб олиб, бу пулларни 1 ҳафта муддат ичида беришни ваъда қилиб, А.Кимнинг ишончига кириб, А.Кимдан олган ушбу телефон аппаратларини нақд пулга бошқа харидорларга сотишга эришиб, сотиш натижасида қўлга киритган пулларни А.Кимга бермасдан, А.Кимнинг ишончини суиистеъмол қилиб, ушбу пулларни ўзининг шахсий эҳтиёжларига сарфлаб юборган.
Бундан ташқари, Азимов Ислом Турабовичнинг жиноий ҳаракатларини қасддан давом этириб, 2023 йил 24 май куни А.Ким 2023 йил 17 март куни сотган жами 5 дона телефон аппаратларининг пулларини беришни, бўлмаса ушбу телефонларнинг коробкаси ўзида бўлганлиги учун ушбу телефонлар ўғирланганлиги ҳақида ариза билан мурожаат қилишини айтганидан сўнг И.Азимов Термиз шаҳрида бўлган “Инденим” савдо мажмуасида қўл телефонлари савдоси билан шуғулланувчи Рахимов Жамжид Шавкатовичнинг (исми шарифи ўзгартирилган) олдига бориб, ундан 59.000.0000 сўм пул бериб туришини, бу пул эвазига 1 соат муддат ичида А.Кимдан 7 дона “Phone 14 pro max” телефонларини олиб беришни ваъда қилиб, А.Ким ўзига телефон аппаратлари бермаслигини, Ж.Рахимовдан олинаётган 59.000.000 сўм пулларни ўзининг олдинги олган телефонлари учун бераётганлигини онгли равишда англаса-да, Ж.Рахимовга ёлғон ваъда бериб, ушбу телефонларни олиб келгунга қадар ўзининг таниши Б.Расуловнинг Спарк русумли 75 P 703 DA давлат рақам белгили автомашинасини гаров сифатида қолдириб кетишини ҳам маълум қилиб, бу билан Ж.Рахимовнинг ишончига кириб, Ж.Рахимовдан 59.000.000 сўм пулларни олишга эришиб, ушбу пулларни олган вақтнинг ўзида А.Кимга ундан олган жами 5 дона телефон аппаратларнинг пулига ҳисоблаб бериб, Ж.Рахимов орқали А.Кимга бериши керак бўлган пулларини беришга эришиб, Рахимов Жамжид Шавкатовичга ушбу пулларни қайтармасдан уни алдаб кетган.
Судда судланган Азимов Ислом Турабович айбига тўлиқ иқрор ва пушаймонлик билдириб суддан қонуний енгиллик беришни сўраган. 
Ушбу жиноят иши жиноят ишлари бўйича Термиз шаҳар суди томонидан кўриб чиқилиб, иш ҳужжатлари атрофлича ўрганилиб, суднинг 2023 йил 14 декабрь кунидаги ҳукмига кўра, Азимов Ислом Турабовичга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖК 168-моддаси 3-қисмининг “б” банди билан ЖКнинг 57-моддасини қўллаб, 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиб, судланувчи И.Азимовдан жабрланувчи Ж.Рахимов фойдасига 59.000.000 сўм миқдоридаги моддий зарар ундириш белгиланган.
Жиноят иши Сурхондарё вилоят суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясида судланган И.Азимовнинг апелляция тартибидаги шикоятига асосан 2024 йил февраль ойининг 27 куни кўриб чиқилиб, жиноят ишлари бўйича Термиз шаҳар судининг 2023 йил 14 декабрь кунидаги ҳукми ўзгаришсиз, шикоят қаноатлантирилмасдан қолдирилган.
            Ҳалқимизда “Саёқ юрсанг таёқ ейсан” деган доно бир ҳикмат бор.  
Мана кўза кунда эмас, кунида синадиган кун келди. Қонуннинг қўли узун, нигоҳлари ўткир. Унинг назаридан, қатъий талабидан, қолаверса, жазодан қочиб қутилиб бўлмайди.  

Ж.Худойбердиев
Сурхондарё вилоят суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати судьяси 

 

Изоҳ қолдириш

Хизматлар

  • Ҳозир сайтда
  • 7 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс