Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Ангор тумани ҳокимлиги
Ҳудудларда “IT-shaharcha””лар ташкил этилади.


“Ҳудудларда ёшларга рақамли технологиялар ва хорижий тилларни ўрганиш учун қўшимча шароитлар яратишга қаратилган “IT-shaharcha”лар фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги Президент Қарори (ПҚ-178-сон, 15.05.2024 й.) қабул қилинди.
-Қарорга кўра, ҳудудларда ёшларни рақамли технологиялар ва хорижий тилларга ўқитишга йўналтирилган “ИТ-шаҳарча”лар ташкил этилади.
-Қуйидагилар “ИТ-шаҳарча”ларнинг асосий фаолият йўналишлари этиб белгиланди:
-ёшларни рақамли технологиялар соҳасига йўналтириш, уларнинг мазкур соҳада билим эгаллаш бўйича интилишларини рағбатлантириш;
-семинарлар, менторлик дастурлари ва онлайн таълим ресурслари орқали ёшларда уларнинг меҳнат бозорида муваффақиятга эришишига ёрдам берувчи рақамли технологиялар соҳасидаги кўникмаларни шакллантириш ва ривожлантириш;
-дастурлаш ва рақамли технологиялардан фойдаланган ҳолда хизматлар кўрсатиш йўналишларида таълим бериш, хорижий тиллар, шу жумладан инглиз тилига ўқитиш орқали ёшларнинг билим ва салоҳиятини ошириш;
-ёш авлодни замонавий касбларга ўқитиш, шунингдек, уларда табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш кўникмаларини ошириш.

Ангор туман адлия бўлими
бош маслаҳатчиси П.Бобомўминов.

3 изоҳ

Изоҳ қолдириш

Хизматлар

  • Ҳозир сайтда
  • 3 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс