Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Ангор тумани ҳокимлиги
  Босқинчига суд ҳукми ўқилди
                                    
 
Босқинчилик - ўзганинг мол-мулкига қарши қаратилган энг хавфли жиноятлардан бири бўлиб, уни содир этганлик учун жавобгарлик Жиноят кодексининг 164-моддасида назарда тутилган. Босқинчиликнинг ижтимоий хавфлилигини юқорилиги, аввало, шу билан боғлиқки, бу жиноят натижасида ўзганинг мол-мулки эгаллаб олинаётганда жабрланувчининг ҳаёти ёки соғлиғига ҳам зиён етказилади ёхуд бундай зиён етказилиши учун реал хавф вужудга келади.
Судланувчи А.Ж. (исм фамилиялар ўзгартирилган) ўта хавфли рецидивист бўлгани ҳолда, ўзганинг мол-мулкини талон-торож қилиш мақсадида ҳужум қилиб, ҳаёт ёки соғлиқ учун хавфли бўлган зўрлик ишлатиш йўли билан босқинчилик жиноятини қуйидаги ҳолатларда содир қилган.
Жиноят ишлари бўйича Ангор туман суди томонидан жорий йилнинг 
10 январь санасида кўрилган ишда судланувчи А.Жовлиев, муқаддам бир неча маротаба судланиб ўзига тўғри хулоса чиқармасдан, Ангор туманида яшовчи фуқаро О.Чориеванинг (исм фамилялар ўзгартирилган) боқувчиси йўқлигини ва яшаш уйида ёлғиз яшашини олдиндан билиб, 2023 йил 24 ноябрь кунига ўтар кечаси соат тунги 02:00ларда О.Чориеванинг яшаш уйига кириб унга тегишли пуллар ва моддий қимматликларни қўлга киритиш мақсадида икки қўли билан О.Чориеванинг юзини тирналаб, унинг юзини тахминан ярим соат босиб туриб, шу ҳаракатлари билан О.Чориевада қўрқув хиссини уйғотиб, О.Чориевага тегишли бўлган пуллар ва моддий қимматликларни қўлга киритган.

Суд мажлиси жараёнижда судланувчига нисбатан тегишли жазо чоралари одил суд томонидан таъминланиб, суд ҳукми билан жабрланувчига етказилган зарарларни ундириш белгиланди.
Судланувчи А.Жовлиев ўз ҳаёт йўлида ўзгалар мулкини босқинчилик йўли билан эгаллаш деб номланувчи қинғир йўлни танлади, албатта, у бошқа турдаги касб корни амалга ошириши маҳалласининг, халқининг корига ярайдиган шахс бўлиши мумкин эди.
 
С.Бўтаев  Жиноят ишлари бўйича Ангор туман судининг раиси 

 

1 изоҳ

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 2 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс